Сувга тўлган метро, электр ўчиши: пойтахт ҳокимлиги аҳолини жиддий огоҳлантирди

Бугун пойтахт Тошкентда ноқулай об-ҳаво шароити кузатилмоқда. Кучли ёғин сабаб ёмғир сувлари ҳатто метро бекатларигача тошиб киргани тасвирлари тарқалди.
Шаҳарнинг кўчаларида сув тошиши ҳодисалари кузатилмоқда.
Пойтахт ҳокимлиги сал аввалроқ аҳолини огоҳлантирган.
«Тошкентда кучли шамол ва ёмғир ёғиши кузатилмоқда.
Сиздан эҳтиёткорлик чораларига риоя қилишингизни, дарахтлар ва темирли қурилмалар тагига автомашиналарингизни қўймаслигингизни сўраймиз», дейилади унда.
Шунингдек, чақмоқ-момақалдироқ, кучли жала ҳодисалари пойтахтнинг катта қисмида электр узилишларини юзага келтирди.
Яккасарой, Янгиҳаёт, Миробод, Бектемир, Сергели туманлар баъзи массивларида электр тармоқларида носозликлар юзага келган. Носозликлар бригадалар томонидан бартараф этилмоқда.
1055 диспечерлик хизмати ишонч рақамларига Шайхонтоҳур ва Олмазор туманлари катта қисмида истиқомад қилувчи аҳоли томонидан тармоқда электр энергияси узилиб қолгани юзасидан тинимсиз мурожаатлар келиб тушмоқда, дейилади UzbMeteo маълумотида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter