Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Номаълум ҳаволага кирган тошкентлик аёл 50 млн сўмидан айрилди

Номаълум ҳаволага кирган тошкентлик аёл 50 млн сўмидан айрилди

Фото: ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик маркази

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида яшовчи 45 ёшли (аёл) С.А. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидаги 50 000 000 сўм номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганлигини маълум қилди.

Тезкор-қидирув хизмати киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида мазкур жиноятни Нукус шаҳрида яшовчи 32 ёшли У.Н. содир этгани аниқланди.

Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган У.Н. интернет фойдаланувчиларига Telegram мессенжери орқали турли мазмундаги хабарлар (ҳаволалар)ни жўнатиб, уларни қизиқтириб, банк карталари маълумотларини қўлга киритиш орқали карталардаги пулларни ўғирлаб, қинғир йўллар билан бойлик орттириб келаётгани маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, У.Н.нинг содир этилиб, фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш мақсадида тергов, тезкор-қидирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда, дейилади хабарда.

Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг