«Ногиронни урган ходим» иши бўйича хизмат текшируви ўтказилмоқда
Пойтахт ИИББ томонидан ижтимоий тармоқларда «Ногиронни урган ходим» сарлавҳаси остида жойлаштирилган видеотасвир юзасидан расмий маълумот берилди.
Қайд этилишича, видеотасвирларда ўзини Тошкент вилояти Ўртачирчиқ тумани «Нурафшон» маҳалласи Нурафшон кўчаси 102 уйда яшаши ҳақида таъкидлаб, укаси 1-гуруҳ ногирони Маткаримов Ҳайруллани жорий йилнинг 20-21 февраль кунлари Бектемир тумани Баркамол кўчасида Ражабов Баҳром исмли Бектемир тумани ИИО ФМБ 4-сон ИИБ бошлиғи ўринбосари ўзига тегишли хизмат автомобилида келиб, укасига тан жароҳати етказганлиги билан бирга, ҳақорат қилиб кетганлигини айтиб, ёрдам сўраган.
Ушбу ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо берилиши учун Бектемир туман прокуратурасига тақдим қилинган.
Шунингдек, ушбу ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўз хавфсизлиги бошқармаси Тошкент шаҳар бўйича бўлими томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter