14 ёшли блогер қиз ногирон опасини ўлдириб қўйди
Aмерикалик TikTok блогери Клэр Миллер (Claire Miller) полицияга қўнғироқ қилиб, 19 ёшли ногирон опасини ўлдирганини тан олди. Бу ҳақда «Dexerto» хабар берди.
Воқеа жойига етиб келган полициячилар жазавага тушган 14 ёшли қизни топишди: у қўлидаги қонни қор билан юваркан: «Мен синглимни ўлдириб қўйдим», деб тинмай такрорларди. Кейинчалик полициячилар ўсмир қиз ногиронлар аравачасида ўтирган 19 ёшли опасини пичоқлаганини аниқлашди (қиз мия фалажидан азият чекарди). Қотиллик пайтида ота-онаси ўша уйда ухлаётган бўлишган.
Миллернинг TikTok каналига 20 мингдан ортиқ одам обуна бўлган. Унинг баъзи роликлари бир неча миллион марта томоша қилинган. Қотиллик тўғрисидаги маълумотлар ОAВга тарқалгандан сўнг ижтимоий тармоқ маъмурияти қизнинг саҳифасини блоклаб қўйди.
Полициянинг таъкидлашича, Пенсильвания штати қонунларига биноан, 14 ёшли гумонланувчи катталарга каби суд қилинади. Aйблов эълон қилинганидан сўнг у гаров эвазига озод қилиш ҳуқуқисиз маҳаллий қамоқхонага жойланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter