Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нодирбек Чехиядаги турнирда биринчи мағлубиятига учради

Нодирбек Чехиядаги турнирда биринчи мағлубиятига учради

Чехия пойтахти Прага шаҳрида шахмат бўйича «Prague International Chess Festival» турнири бўлиб ўтмоқда.

Дунёнинг 10 нафар гроссмейстери қатнашаётган ушбу мусобақада Нодирбек Абдусатторов ғолиблик учун асосий даъвогарлардан ҳисобланади. Афсуски, ҳамюртимиз кеча турнирдаги илк мағлубиятига учради. У ҳиндистонлик ёш иқтидор эгаси Рамешбабу Праггнанандҳага ютқазиб қўйди.

Шунга қарамай, 4 очко жамғарган Абдусатторов ҳамон пешқадамликни сақлаб турибди.

Бугун Нодирбек қора доналарда германиялик Винсент Кеймерга қарши баҳс олиб боради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг