Нигер Республикасида вабо тарқалди. 993 кишининг ҳаёти хавф остида
Нигер Республикасида август ойи бошида тарқалган вабо эпидемияси оқибатида 13 киши ҳалок бўлди, дея хабар беради «Sabah.com».
Пойтахт Ниамей шаҳрида жойлашган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг гуманитар масалалар бўйича мувофиқлаштирувчи идораси (OCHA) маълумотларига кўра, мамлакатнинг жанубий ҳудуди Маради шаҳри аҳолиси август ойи бошидан бери вабо билан курашиб келмоқда.
Айни пайтда энг кўп 1 ва 15 ёшли болалар чалинаётган вабо туфайли жами 993 кишининг ҳаёти хавф остида экан.
Нигер соғлиқни сақлаш вазири Илиассоу Манассаранинг ОАВга берган интервьюсида айтишича, мамлакат миқёсида барча ташкилотларлар вабога қарши кураш олиб бормоқда.
Мамлакат миқёсида кузатилаётган селлар вабонинг ёйилишига асосий сабаб қилиб кўрсатиляпти.
Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти маълумотларига кўра, ҳар йили 3 ёки 5 миллион киши вабога чалинаётган, 100-120 минг эса вабо туфайли ҳалок бўлаётган экан.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter