Коронавирус: ўлим ҳолатининг асосий омиллари
Буюк Британияда Оксфорд университети олимлари коронавирусга чалинганлар орасида ўлим хавфини оширувчи асосий омилларни санаб ўтишди. Бу ҳақда «Nature» журналида чоп этилган мақолада маълум қилинган.
Тадқиқотчилар Буюк Британия Миллий соғлиқни сақлаш хизмати барча беморларининг 40 фоизи орасида 10 926 та ўлим ҳолати ва 17 миллион киши ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилишди.
Олимларнинг аниқлашича, COVID-19 туфайли эркаклар, кекса ёшдагилар ва ёлғиз яшовчи одамлар 1,59 баравар кўп вафот этишган. Бундан ташқари, африкалик ва осиёликлар орасида ҳам бундай хавф-хатар юқори. 80 ёшдан ошган одамларда коронавирус инфекциясидан вафот этиш хавфи 50-59 ёшдаги одамларга қараганда 20 баравар кўп.
Хавфли омилларга, шунингдек, семизлик, диабет, астманинг оғир кўриниши ва бошқа респиратор касалликлар, сурункали юрак, жигар, неврологик ва аутоиммун хасталиклар киради. Бироқ тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, улар ҳар доим ҳам оғир асоратларга олиб келавермайди. Буни ҳисобга олинмаган бошқа клиник омиллар билан ҳам изоҳлаш мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter