Назарбоевнинг олтин тасвири акс этган танга чиқарилди
Қозоғистонда «Ажабланарли воқеалар ва одамлар» коллекцияси сериясига янги 1000 тенге миқдоридаги тангалар муомалага чиқарилди. Бу ҳақда республика Миллий банки матбуот хизмати хабар қилди.
Тангада биринчи президент Нурсултон Назарбоевнинг олтин тасвири, мамлакат байроғи ва президент маъмурияти биноси тасвирланган. Орқа томонда герб ва Баитерек ёдгорлиги жойлашган.
Танга кумушдан, фақат профил олтиндан ишланган. Унинг массаси 62,2 граммга тенг — 16 грамм олтин ва 46,2 грамм кумуш.
Танга минг дона миқдорида чиқарилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter