Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Навоийда боғча тарбиячиси болани калтаклади

Навоийда боғча тарбиячиси болани калтаклади

Ижтимоий тармоқларда Навоий вилоятида боғча тарбиячиси тарбияланувчини калтаклагани ҳақида видеомурожаат тарқалди. Мактабгача таълим агентлиги расмий муносабат билдириб, ушбу ҳолат зудлик билан назоратга олинганини маълум қилди.

Маълум қилинишича, мазкур ҳолат Навоий вилояти Кармана тумани «Кумушкон» МФЙдаги ЯТТ «Ш.С.» давлат-хусусий шериклик асосидаги оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотида содир бўлган.

Маълумотларга кўра, тарбияланувчига қилинган қўпол хатти-ҳаракат шу боғчанинг тарбиячи ёрдамчиси С.Ю. томонидан содир этилган.

Ҳозирги вақтда ҳолат юзасидан туман ички ишлар идоралари томонидан суриштирув ишлари олиб борилаётганлиги, С.Ю.нинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиши ва айбдор деб топилган шахсларга тегишли чоралар кўрилиши маълум қилинган.

Мактабгача таълим агентлиги ҳолат юзасидан қўшимча ахборот тақдим этилишини айтган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг