Навоийда чўкаётган қиз қутқарилди
Жорий йилнинг 15 июль куни Навоий вилояти Қизилтепа туманида «Тўдакўл» сув ҳавзасининг чўмилиш учун мўлжалланган қисмида, А.З. исмли қизча (2010 йилда туғилган) ота-онаси билан чўмилишга келади.
Шундан сўнг, назоратсиз қолган бола ҳаво орқали тўлдирилган баллон ёрдамида чўмилаётган вақитида сувга тушиб, чўка бошлаган. Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати хабар берди.
Мазкур воқеани кузатиб турган ва айни дамда навбатчиликни ўтаётган Навоий вилояти ФВБ қутқарувчилари зудлик билан етиб бориб, қутқарув ишларига киришади. Амалга оширилган саъй-ҳаракатлар натижасида, қизча ўз вақтида қутқариб қолинди ҳамда ота онасига соғ-саломат топширилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter