Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Навоийда ака-ука газдан заҳарланиб ҳалок бўлди

Навоийда ака-ука газдан заҳарланиб ҳалок бўлди

2020 йил 30 октябрь куни соат 09-00 ларда Навоий вилояти, Навбаҳор тумани, Пахтакор маҳалласида яшаган икки нафар вояга етмаган ака-ука (2004 й.т., коллеж талабалари) уйининг ётоқхонасига ўрнатилган газ печидан сизиб чиққан ис газидан заҳарланиб, вафот этишган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

«Ҳурматли фуқаролар! Бундай кўнгилсиз ҳодисаларни олдини олиш мақсадида газ ускуналаридан ва иситиш мосламаларидан фойдаланишда ёнғин ва хавфсизлик талабларига қатъий риоя қилишингизни сўраймиз», дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг