Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Навоий ИЭСдан тадбиркорлар фойдасига 8 млрд сўм ундириб берилди

Навоий ИЭСдан тадбиркорлар фойдасига 8 млрд сўм ундириб берилди

Навоий ИЭСдан тадбиркорлар фойдасига 8 млрд сўм ундириб берилди. Бу ҳақда Монополияга қарши курашиш қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди.

Хабарда айтилишича, Навоий вилоятида тадбиркорлик субъектларига тегишли 150 гектарли иссиқхоналарга етказиб берилган иссиқлик энергияси учун ортиқча тўловлар ундириб олинган.

Монополия субъекти ҳисобланган «Навоий ИЭС» АЖ томонидан ишлаб чиқилган 1 Гкал иссиқлик энергияси белгиланган нархларда яъни 166,1 минг сўмдан етказиб бериш ўрнига ўртача 227,5 минг сўмдан ёки 37 фоизга қиммат нархда етказиб берилганлиги натижасида жами 70 дан ортиқ тадбиркорлардан қарийб 8 млрд сўмлик ортиқча маблағ олиб келинган.

Монополияга қарши курашиш қўмитаси мазкур масала бўйича тадбиркорларнинг қонуний манфаатларини тиклаш бўйича кўрилган чоралар натижасида асоссиз ундирилган маблағларни тадбиркорларга қайтариш бўйича корхонага кўрсатмалар берилганини маълум қилди.

Ҳозирда қўмитанинг ушбу қарорлари Навоий туманлараро маъмурий суди томонидан қаноатлантирилган.

Бунда тадбиркорларнинг манфаатлари ҳимоя қилиниши кутилмоқда. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг