Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Навоий ғазалларидан ёдласангиз, махсус совғага эга бўласиз

Навоий ғазалларидан ёдласангиз, махсус совғага эга бўласиз

Фото: «saviya.uz»

Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Навоий вилояти ҳокимлиги, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Навоий вилоят Кенгаши билан ҳамкорликда Ёшлар ўртасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш мақсадида «Навоий ворислари» маданий-маърифий танлови ўтказилмоқда.

Танловда умумий ўрта таълим муассасаларида Алишер Навоий ғазалларини ёд олишга иштиёқи баланд бўлган ўқувчилар иштирок этди.

Танлов уч босқич (туман, вилоят, Республика)да ташкил этилди. Айни дамда мазкур танловнинг туман ва вилоят босқичлари якунланди. Туман босқичида Алишер Навоийнинг камида 50 та ғазалини, ҳудудий босқичида камида 70 та ғазалини ёдлаган ўқувчилар қатнашди.

Республика босқичида камида 100 та ғазалини ёд олган ёшлар иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлди.

2018 йилнинг 12-13 февраль кунлари Навоий вилоятида ушбу танловнинг Республика босқичи бўлиб ўтади.

Танловнинг якуний босқичи қуйидаги 4 та шартдан иборат:

1-шарт: энг кўп ғазал ёд олиш;

2-шарт: ғазални бехато ва ифодали ўқиш;

3-шарт: ғазал матнининг насрий баёни (ёзма шарҳи)ни ёзиш;

4-шарт: ғазал матнидаги тушунилиши қийин бўлган сўзларни изоҳлаб бера олиш.

Шунингдек, Навоий асарларининг чет тилдаги бирор таржима намунасини ифодали ёдлаб, шарҳлаб берган ёки «Девони Фоний»дан бирор асарни ёдлаб, изоҳлаган иштирокчи рағбатлантирувчи мукофотларга сазовор бўлиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг