Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Алексей Навалнийнинг беваси сиртдан ҳибсга олинди

Алексей Навалнийнинг беваси сиртдан ҳибсга олинди

Россиялик марҳум мухолифатчи Алексей Навалнийнинг беваси Юлия Навалная Россияда сиртдан ҳибсга олинди.

Москванинг Басманний суди тергов талабига биноан сиёсатчи Алексей Навалнийнинг беваси Юлия Навалнаяни ҳибсга олишга қарор қилди. Бу ҳақда Москва судлари матбуот хизмати хабар берди.

Навалная экстремистик жамиятда иштирок этганликда айбланмоқда (Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 282.1-моддаси 2-қисми), дейилади хабарда. У хорижда.

«Юлия Борисовна дастлабки тергов органларидан яширинган ва шунинг учун қидирувга берилган», - дейилади суд матбуот хизмати хабарида.

Ўтган ҳафта Юлия Навалная Гарри Каспаров ўрнига Инсон ҳуқуқлари жамғармаси (HRW) раҳбари бўлганди. Кейин Навалная HRW билан ҳамкорлик унга ва бутун ФБК жамоасига (Россияда экстремистик ташкилот сифатида тан олинган ва тақиқланган) «Алексейнинг ишини давом эттиришга» ёрдам беришини айтди.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг