Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Юлия Навалная «террорчилар» ва «экстремистлар» рўйхатидан жой олди

Юлия Навалная «террорчилар» ва «экстремистлар» рўйхатидан жой олди

Россиялик марҳум мухолифатчи Алексей Навалнийнинг рафиқаси Юлия Навалная «террорчилар» ва «экстремистлар» реэстрига киритилди.

Росфинмониторинг Алексей Навалнийнинг беваси Юлияни «террорчилар» ва «экстремистлар» рўйхатига киритди, дея хабар беради департамент сайти.

Унинг Россия банкларидаги ҳисоблари блокланади. Сиёсатчининг беваси айни пайтда Россиядан ташқарида яшамоқда.

Бир кун аввал Юлия Навалная Москванинг Басманний суди томонидан сиртдан ҳибсга олинган эди. Москва судлари матбуот хизматининг хабар беришича, Навалная экстремистик жамиятда иштирок этганликда айбланмоқда (Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 282.1-моддаси 2-қисми). Худди шу ишда Навалнийнинг адвокатлари иштирок этмоқда.

Time журналига берган интервьюсида у эрининг «одамларга умид бериш» ишини давом эттиришга ваъда берди: «Ва энг муҳими, мен Кремль ва унинг расмийлари тушунишларини хоҳлайман: агар улар Алексейни ўлдирган бўлса, мен унинг ўрнини эгаллайман», деган у. 

Эслатиб ўтамиз, мухолифатчи Алексей Навалний 2024 йил феврал ойида қамоқхонада вафот этганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг