Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Насаф»нинг бирйўла 3 футболчиси ОФК кубогида тенгсиз деб топилди

«Насаф»нинг бирйўла 3 футболчиси ОФК кубогида тенгсиз деб топилди

Ҳусайн Норчаев

Фото: ОФК

Қаршининг "Насаф" клубидан бирйўла 3 футболчи ОФК эътирофига кўра Осиёда тенгсиз деб топилган. Улар: Ҳусайн Норчаев, Шерзод Насруллаев ва Ойбек Бозоров.

Тўпурар

ОФК кубоги ўйинларини таҳлил қилган ОФК ҳар бир йўналишда энг яхшиларни аниқлаб чиқди. Ҳозирча 19 ёшли Ҳусайн Норчаев ягона тўпурар бўлиб турибди.

  1. Ҳусайн Норчаев, "Насаф" – 6
  2. Элман Тагаев, "Аҳал" – 5
  3. Алтимират Аннадурдиев, "Алтин Асир" – 4
  4. Роналд Нгаҳ, "Ас-Салт" – 4
  5. Аҳмад Акайчи, "Кувайт" – 4

Ассистентлик

Норчаев энг яхши тўпурар бўлиб турган бўлса, "Насаф"нинг яна бир футболчиси Шерзод Насруллаев голли пас бериш бўйича етакчилик қилмоқда.

  1. Шерзод Насруллаев, "Насаф" – 5
  2. Абдулваҳоб Ал Мавлуд, "Ал-Муҳаррақ" – 4
  3. Расул Ҳожаев, "Аҳал" – 3
  4. Уданта Сингҳ, "Бенгалуру" – 2
  5. Корнелиус Стюарт, "Мазия Спортс & РC" – 2

Дриблинг

Рақибларни моҳирона ортда қолдиришда Ойбек Бозоровга тенг келадигани топилмади. 24 ёшли ҳужумчи айни пайтда 12 марта дриблинг қилгани билан етакчиликни эгаллаб турибди.

  1. Ойбек Бозоров, "Насаф" – 12
  2. Мирлан Мурзаев, "Дордой" – 11
  3. Ҳассан Матук, "Ал-Ансар" – 11
  4. Робиньо, "Башундҳара Кингс" – 11
  5. Ҳамза Муҳаммад, "Мазия Спортс & РC" – 10

Имконият яратиш

Имкониятлар яратиш бўйича биринчиликни олмаган бўлса-да, "Насаф"нинг легионер футболчиси Марко Станойевич 4-ўринда қайд этилди. Биринчи ўринни хитойлик футболчи илиб кетди.

  1. Ву Чун-Чинг, "Тайнан Cити" – 17
  2. Абдулваҳоб Ал-Мавлуд, "Ал-Муҳаррақ" – 16
  3. Аҳмад Исраиваҳ, "Ас-Салт" – 15
  4. Марко Станойевич, "Насаф" – 13
  5. Ким Сеунг-Ёнг, "Ли Ман" – 12

Дуэлларда устунлик

ОФК ўйинларида яккалик курашларда устун келиш бўйича Ойбек Бозоров 1 та очко фарқ билан етакчиликни қўлдан бой бермоқда. Ҳали олдинда финал ўйини борлигини ҳисобга олсак, бунда ҳам олдинга чиқиб олиш имконига эга.

  1. Маҳмуд Абу Варда, "Марказ Балата" – 30
  2. Артём Сердюк, "Хўжанд" – 30
  3. Ойбек Бозоров, "Насаф" – 29
  4. Адҳам Ал-Қураиши, "Ас-Салт" – 27
  5. Элдор Молдожунусов, "Олой" – 26

Зарбалар

Дарвоза томон зарбалар бериш самарадорлиги бўйича тўпурар Ҳусайн Норчаев иккинчи ўринда қайд этилган. "Аҳал" футболчиси Элман Тагаев ҳозирча биринчи ўринда бормоқда.

  1. Элман Тагаев, "Аҳал" – 35.7%
  2. Ҳусайн Норчаев, "Насаф" – 27.2%
  3. Алтимират Аннадурдиев, "Алтин Асир" – 25%
  4. Холид Салом, "Марказ Балата" – 23%
  5. Гил, "Ли Ман" – 21%
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг