Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

NASA фазога станция учирди. У ҳаёт аломатларини топиши мумкин

NASA фазога станция учирди. У ҳаёт аломатларини топиши мумкин

Американинг NASA космик агентлиги Юпитернинг Europa йўлдошини ўрганиш учун мўлжалланган Europa Clipper автоматик сайёралараро станциясини фазога учирди.

Europa Clipper Флоридадаги космодромдан учирилган Falcon Heavy ракетаси орқали коинотга олиб чиқилди. Дастлаб учириш 10 октабрга белгиланган эди, бироқ «Милтон» тўфони туфайли парвоз кечиктирилди.

Europa Clipper NASAнинг қуёш системамиздаги музли океанларни тадқиқ қилиш учун махсус ишлаб чиқилган биринчи машинасидир. Олимларнинг фикрича, Юпитер йўлдошининг музли юзаси остида Ердаги ҳар қандай океандан икки баравар каттароқ океан жойлашган. Унда бир ҳужайрали организмлар мавжуд бўлиши мумкин.

Станция Europa йўлдошига 2030 йилга қадар етиб боради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг