Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бугун NASA зонди рекорд ўрнатиши кутилмоқда

Бугун NASA зонди рекорд ўрнатиши кутилмоқда

Фото: NASA/JHUAPL

Бугун, 24 декабр санасида NASA фазовий кемаси — Parker Solar Probe Қуёшга энг яқин масофага бориши кутилмоқда. Зонд юлдуз атмосферасига кириб, унинг сиртидан 6 млн км олисликда учиб ўтади — ҳали инсон қўли билан яралган ҳеч бир жисм Қуёшга бунчалик яқинлашмаган.

Мутахассисларнинг айтишича, олдинги кемаларга қараганда, Parker Solar Probe Қуёшга етти баравар яқинроқ боради, зонднинг тезлиги соатига 690 минг километрни ташкил этади.

Қурилма Целсий бўйича 1371 даражагача иссиққа дош берувчи қалқон билан ҳимояланган.

Parker Solar Probe Қуёш сирти ҳақида маълумот тўплайди, агар 27 декабрда унинг маёқ сигнали Ерга етиб келса, у ишлаётгани ва миссия давом этаётганини англатади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг