Наргиз Зокирова Москвада ушланди

АҚШ фуқароси, хонанда Наргиз Зокирова Тошкентдан Москвага учиб борган ва «Домодедово» аэропортида ушланган, Россияга киритилмаган.
Хабарларга кўра, Наргиз Зокирова Ўзбекистонга депорт қилинади. Депорт сабаби ҳозирча очиқланмаган. У ўзининг Россияга қарши кескин чиқишлари билан тилга тушгани айтилган.
«Наргиз Зокирова Россияга киритилмади. У Тошкентдан учиб келган ва айни пайтда «Домодедово» аэропортида ушлаб турилибди», дейилади РИА Новости хабарида.
Наргиз Зокирова апрель ойида рус-украин низоси ортидан Россиядан Ўзбекистонга учиб келганди. Москвага яна нега учиб боргани сабаби номаълум.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter