Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Намангандаги хонадонларнинг бирида очилган «казино» фаолиятига чек қўйилди

Намангандаги хонадонларнинг бирида очилган «казино» фаолиятига чек қўйилди

23 апрель куни соат 20:55 да ИИВ ходимлари томонидан ўтказилган махсус тадбир давомида Наманган шаҳар, «Юқори Ғирвон» маҳалласида яшовчи 33 ёшли Б.У. яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, шу маҳаллада яшовчи 5 нафар фуқароларга, ҳар бир ўйин учун 1 000 сўмдан пул маблағларини олиб, уларга қимор ва таваккалчиликка асосланган «Лото» ўйини ташкил этиб, моддий манфаатдорлик кўраётганлиги аниқланган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти Ахборот хизмати хабар бериб ўтди.

Тадбир давомида ўртага ўйин учун тикилган 442 000 сўм пул, 36 дона ўйин карталари, 24 дона рақамлар ёзилган лото уйини қоғоз карталари ва 90 дона лото тошлари ўрнатилган тартибда олинган.

Ҳолат юзасидан Наманган шаҳри бўйича ИИО ФМБ 1-сонли ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 278-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатларига киришилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг