Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қиморбозларга шароит яратиб берган шахсга етти йиллик қамоқ хавф солмоқда

Қиморбозларга шароит яратиб берган шахсга етти йиллик қамоқ хавф солмоқда

Фото: Xabar.uz

Бухорода ўз хонадонида қиморхона ташкил қилган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га вилоят ИИБ ахборот хизмати ходими Умид Баракаев маълум қилди.

Билдирилишича, Бухоро тумани ички ишлар бўлими ходимлари томонидан бўлимнинг ишонч телефонига келиб тушган мурожаат юзасидан Янги кумуш маҳалласида тезкор тадбир ўтказилган. Бунда ушбу маҳаллада яшовчи 65 ёшли шахс ўз хонадонида қиморхона ташкил этгани аниқланган. У ўз хонадонидан 3 нафар танишларига таваккалчиликка асосланган қимор ўйинларини ўйнаш учун алоҳида жой ажратиб, шароит яратиб берган бўлган.

Ички ишлар ходимлари ҳолат жойига кириб келишганда қиморбозлар қимор ўйинида ўртага ташланган пулларни кўрпачалар остига яширишга уринишган. Бироқ, хатти-ҳаракатлари фош этилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 278-моддаси (Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш), 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ушбу модда билан айбдор етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг