Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Наманганда «МИБ ходимлари» қўлга тушди

Наманганда «МИБ ходимлари» қўлга тушди

Фото:«Progorodsamara.ru»

14 июль куни Наманган вилояти, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1989 йилда туғилган фуқаро ИИБга ариза билан мурожаат қилган.

Маълум бўлишича, шу йил 28 июнь  куни уч фуқаро олдиндан жиноий тил бириктириб, уни ишончига кириб, ўзларини мажбурий ижро бўлими ҳодими сифатида таништирган. Сўнг ундан алимент қарздорлиги деб, нархи 10.000.000 сўмлик бир бош молини фирибгарлик йўли билан олиб кетганликларини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Ушбу ҳолат бўйича Янгиқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 23 июль куни Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг