Наманганда навбатдаги тайинловлар амалга оширилди
Халқ депутатлари Норин тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.
Наманган вилояти ҳокимининг қарори ҳамда туман Кенгаши депутатлари тасдиғи билан Жўрабек Хамидович Нурматов тумани ҳокими этиб тайинланди.
Жўрабек Хамидович Нурматов 1979 йил 30 июль куни Норин туманида туғилган. Маълумоти олий, 2003 й. Андижон қишлоқ ҳўжалик институти. Мутахассислиги ҳисобчи-аудитор.
У 2020 йилдан Норин тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари ҳозирги вақтга қадар Норин тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Шунингдек, Халқ депутатлари Учқўрғон тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.
Туманнинг аввалги раҳбари Азимжон Абдумуталович Вахобов фаолиятида йўл қўйган камчиликлари учун туман ҳокими лавозимидан озод этилди.
Наманган вилояти ҳокимининг қарори ҳамда туман Кенгаши депутатлари тасдиғи билан Жаҳонгир Носиржанович Риззаев Учқўрғон тумани ҳокими этиб тайинланди.
Жахонгир Риззаев 1986 йил 5 декабрь куни Чортоқ туманида туғилган. Маълумоти олий, 2008 йили Наманган муҳандислик педагогика институтини тамомлаган. Мутахассислиги муҳандис-энергетик.
У 2018 йил май ойидан, ҳозирги вақтга қадар «Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖнинг бош директори лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Косонсойга янги ҳоким тайинлангани хабар қилинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter