Наманган йўлида 3 та «МАN» юк машинаси ёниб кетди, уч киши ҳалок бўлган
Бугун, 15 январ куни соат 16:09 да Наманган вилоятининг Поп тумани «Қўшминор» МФЙ ҳудудида кетма-кет ҳаракатланиб кетаётган 3 та «МАN» русумли юк автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.
ЙТҲ оқибатида юк автомобилларида ёнғин келиб чиққан. Биринчи юк автомобили ёқилғи ташишга мўлжалланган бўлиб, мазут, иккинчи автомобилга кўмир, учинчи автомобилга бўёқ маҳсулотлари ортилган бўлган.
Тўртта ёнғин-қутқарув экипажи соат 16:30 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 16:33 да қуршаб олинган ва соат 17:20 да бартараф этилган.
Ҳодиса оқибатида юк автомобилларида бўлган 3 киши ҳалок бўлган.
Воқеа жойига вилоят ва туман ФВБ раҳбарлари, тегишли ташкилотлар ходимлари етиб борган. Ҳозирда ИИБ тезкор тергов гуруҳи томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter