Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қува тумани ҳокими ўзгарди

Қува тумани ҳокими ўзгарди

Фото:«ЎзА»

20 март куни Фарғона вилоят Қува тумани ҳокимлигида бўлган навбатдан ташқари сессияда Наманган вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган Курбанов Равшан Хайдаралиевич Қува тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақида «ЎзА» хабар берди. 

Р.Курбанов бундан олдин Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги пахтачилик ва техника экинларини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи, Фарғона вилояти қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғи, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Ғўза уруғчилиги республика маркази бошлиғи лавозимларида ишлаган.

Олдинроқ, Наманган вилояти ҳокимига ўринбосар тайинлангани ҳақида хабар бергандик. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг