Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Надежда Савченко Олий рада биносини портлатмоқчимиди? (видео)

Надежда Савченко Олий рада биносини портлатмоқчимиди? (видео)

Надежда Савченко.

Фото: «lb.ua»

Украина парламенти депутати Надежда Савченко Олий рада биносида қўлга олинди ва сўроқ қилиш учун Украина хавфсизлик хизматига олиб кетилди. Бу ҳақда «Euronews» хабар бермоқда.

Терговчининг сўзларига кўра унга нисбатан бир нечта моддалар бўйича жиноий иш очилган. Бунгача Олий рада бош прокурор Юрий Луценконинг талаби билан уни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилган эди.

Давлат тузумини ўзгартиришга уриниш мақсадида Олий рада биносида теракт юштиришга ва бир қанча давлат арбобларини ўлдиришга уринишда айбланаётган Савченко ўзининг айбсизлигини таъкидлаяпти. Шу билан бирга мамлакат сиёсий тизимида «тотал ўзгаришларни амалга ошириш лозим»лигини талаб қилмоқда. Унинг айтишича, «Украинада кўпчилик давлат тўнтаришини қўллаб-қувватлаган бўларди».

Надежда Савченконинг опаси Вера Савченко унинг қўлга олиниши кутилмаган ҳолат бўлмаганини таъкидлаган. Унинг сўзларига қараганда, Надежда уйидан эҳтимолий ҳибсга тайёр ҳолда чиқиб кетган.

«Xabar.uz» маълумоти:

Надежда Савченко — собиқ ҳарбий. Россияда журналистлар ўлимига алоқадорликда айбланиб қамалган эди. Путин ва Порошенко ўртасидаги келишувга кўра озод этилгач, Олий Рада депутати этиб сайланган. Ҳозир Киев расмийлари билан муносабатлари ёмонлашган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг