Тожикистонда партия раҳбари ва собиқ вазир 27 йилга қамалди

Тожикистон Олий суди бир қатор собиқ сиёсатчилар, амалдорлар ва журналистларни давлат тўнтаришига уринишда айбдор деб топиб, 18 йилдан 27 йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш тўғрисида ҳукм чиқарди. ASIA-Plus агентлиги бу ҳақда ўз манбаларига асосланиб хабар берди.
Хабарга кўра:
- Тожикистон собиқ ташқи ишлар вазири Ҳамрохон Зарифий — 27 йил;
- парламент собиқ депутати ҳамда Тожикистон Демократик партияси раиси Саиджаъфар Усмонзода — 27 йил;
- Демократик партия раисининг собиқ ўринбосари, журналист Аҳмадшоҳ Комилзода — 18 йил;
- Тожикистон социал-демократик партияси раисининг ўринбосари, юрист Шокиржон Ҳакимов — 18 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган.
-
Кроме того, суд приговорил таджикскую журналистку и племянницу Шокирджона Хакимова Рухшону Хакимову – к 8 годам лишения свободы.
Власти обвинили её в «государственной измене» (статья 305 УК РТ). До вынесения приговора она оставалась на свободе из-за наличия двух малолетних детей.
После оглашения приговора она была арестована прямо в зале суда.
- Бундан ташқари, суд Шокиржон Ҳакимовнинг жияни, журналист Рухшона Ҳакимовани 8 йил муддатга озодликдан маҳрум этган.
Рухшона Ҳакимова «давлатга хоинлик»да айбланган. Икки нафар ёш боласи борлиги учун у ҳукм чиқишига қадар озодликда эди. Ҳукм эълон қилинганидан сўнг, Рухшона Ҳакимова суд залининг ўзида ҳибсга олинган.
Шунингдек, суд Зарифий ва Усмонзоданинг мулкларини мусодара қилиш тўғрисида қарор чиқарган.
Олий суд ишни ёпиқ тартибда кўриб чиққан ва расман баёнот бермаган.
Айрим манбаларга кўра, ушбу иш доирасида Тожикистон Олий Кенгашининг собиқ раиси ва 1991-1992 йилларда Тожикистон президенти вазифасини бажарган Акбаршоҳ Искандаров — 18 йил, истеъфодаги полковник Нурамин Ғанизода — 18 йил, ТИВ бошқармаси собиқ бошлиғи Абдулфайз Атоий — 17 йилга қамалган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter