Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мусулмонлар идораси раиси ўринбосари ҳибсга олинганини Бош прокуратура тасдиқламади

Мусулмонлар идораси раиси ўринбосари ҳибсга олинганини Бош прокуратура тасдиқламади

Фото: «Норма»

Ижтимоий тармоқлар ва интернет ОАВларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари Д.Хошимов талон-тарож ва мансабни суиистеъмол қилганликда айбланиб судгача ҳибсга олингани ҳақида хабарлар тарқалди.

Унинг мусулмонлар идораси, хусусан, «Вақф» хайрия жамоат фондига ўтказиб берилган кўчмас мулклар ва таъмир учун ажратилган катта маблағ билан боғлиқ коррупцион схемаларда иштирок этгани гумонланаётгани айтилади.

«Xabar.uz»нинг бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котибига юборган сўровига «ҳозирда прокуратура матбуот хизмати бундай маълумотга эга эмаслиги ва бунинг расмий тасдиғи йўқлиги»ни билдирди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг