Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мудофаа вазирлиги Нукусдаги намойишлар ҳақида янги видео эълон қилди

Мудофаа вазирлиги Нукусдаги намойишлар ҳақида янги видео эълон қилди

Фото: Видеодан кадр

Мудофаа вазирлиги эълон қилган видеолавҳада ҳарбий хизматчилар ўша вақтда бўлган воқеаларни гапириб берди. Хусусан, улар қурол ишлатмаслик бўйича буйруқ олгани ҳақида айтишади.

«Чунки у ерда тинч, оддий халқ бор эди», — дейди БТР экипажи командири Рустам Бобожонов.

Унинг сўзларига кўра, унинг гуруҳи 17:30 лар атрофида ҳаракатни бошлаган бўлса, доимий жойлашув жойига қараб тахминан 500 метрлар юрган.

Одамлар техникаларга зарба беришни, ойналарини синдиришни бошлаган.

«Ўша пайт техникамиз билан халқнинг устига бостириб ҳайдамадик. Халққа қурол ишлатмадик, уларнинг бирортасининг жонига озор берганимиз йўқ. Ҳаммасига чидаб, болалар билан қасамёдга содиқлигимизни исботладик», — дейди Рустам Бобожонов ва қўшимча қилади: «Қорақалпоқ халқи — тушунган халқ. Улар ёвуз кучлар таъсирига тушиб қолганини тушунишди. Тушунгани учун ҳам тартибсизликлар тўхтади».

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг