Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Муборак тумани ИИБ фаолияти жиддий элакдан ўтказилди: жиноятларни яшириш ҳолатлари бор

Муборак тумани ИИБ фаолияти жиддий элакдан ўтказилди: жиноятларни яшириш ҳолатлари бор

фото: xabar.uz

Қашқардарё вилояти прокуратураси Муборак тумани ИИБ бошлиғи қўлга олинганини расман тасдиқлади.

Шунингдек, туман ИИБ фаолияти ўрганилганда қатор камчиликлар аниқланганини ҳам очиқлади. Унга кўра, туман ИИБнинг терговга қадар текшириш, дастлабки тергов ва жиноятларни фош этиш бўйича фаолиятида бир қатор камчиликлар, хусусан, ўғирлик, безорилик, талончилик ва фирибгарлик каби жиноятларни ҳисобдан яшириш ҳолатлари аниқланган.

Вилоят прокуратураси ўз баёнотида ижтимоий тармоқларда Муборак туман ИИБ ходимларининг гўёки бўлим фаолияти текширилишидан норозилиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдириб, буни жиноятларни яширишга бевосида даҳлдорлиги аниқланган шахсларнинг «...жиноий жавобгарликдан қутилиш мақсадида оммавий ахборот воситаларида ёлғон маълумотлар тарқатиш орқали аҳолини чалғитишга» қилинган ҳаракат деб баҳолаган. Прокуратурага кўра, «....ҳисобдан яширилган 3 та ўғрилик, 3 та безорилик, 1 та талончилик ва 1 та фирибгарлик жиноятлари бўйича жиноят ишлари қўзғатилган».

Ҳолат юзасидан хизмат текширувлари тайинланган, дейилади баёнотда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг