Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда ички ишлар ходими пичоқланди

Тошкентда ички ишлар ходими пичоқланди

Фото: «Xabar.uz»

Тошкентнинг Янгиҳаёт туманида хизмат вазифасини бажараётган профилактика инспекторининг кўксига пичоқ санчилди.

Бош прокуратура матбуот хизматининг хабар беришича, 14 апрель куни Янгиҳаёт тумани ИИБ ХПБ профилактика инспекторлари бир хонадонда жанжал бўлаётганлиги ҳақидаги хабарга аниқлик киритиш мақсадида етиб келишган.

Шу пайт, хонадон эгаси маст ҳолда хизмат вазифасини бажараётган ички ишлар ходимларига қаршилик кўрсатиб, профилактика инспекторларидан бирининг кўкрак қафасига ошхона пичоғи билан бир маротаба уриб, тан жароҳати етказган.

Тан жароҳати олган инспектор шифохонага олиб борилган ва унга тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 105 (Қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) ва 219 (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг