Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ППХ ходимлари болани мажбурлаб машинага тиқишгани сабаби маълум бўлди

ППХ ходимлари болани мажбурлаб машинага тиқишгани сабаби маълум бўлди

Ижтимоий тармоқларда ИИБ ходимлари бир болани машинага мажбуран тиқиб олиб кетиши акс этган видео тарқалиб, 1 февраль куни тасвирдаги боланинг онаси Болалар омбудсманига мурожаат қилган.

Аниқланишича, 2023 йил 22 декабрь куни Чилонзор тумани Чилонзор-3 мавзесида ИИО ходимлари Ш.М. ва А.О. лар 2011 йилда туғилган К.П. да пиротехника воситалари борлигини аниқлаб, болани хизмат машинасига куч ишлатиб, мажбуран ўтқазишга уринган ҳолда унга нисбатан қўпол ва номақбул муносабатда бўлганлар.

Бунинг оқибатида эса бола бош соҳасидан лат еган ва қаттиқ эмоционал қўрқиш ҳолатига тушган.

Ички ишлар ходимларига нисбатан мазкур ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилиб, Ш.М. ва А.О. ларнинг ҳаракатларида вояга етмаган К.П. га нисбатан қўпол муносабатда бўлиш ҳамда ИИВ Касб маданияти кодексини бузиш ҳолатлари юзасидан хайфсан интизомий жазоси қўлланилган.

«Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг бола манфаатларига зид бўлган бу каби ҳаракатларига мутлақо йўл қўйиб бўлмайди ва бунга жавобан қонун доирасидаги қатъий чора кўрилиши шарт.

Ҳозирда Болалар омбудсмани сўровига кўра Тошкент шаҳар прокуратураси мазкур ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш масаласини ўрганмоқда», дейилади хабарда.

Бу борада қўшимча маълумот берилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг