Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Москвада Қурбон ҳайити намози масжидларда ўқилмайди

Москвада Қурбон ҳайити намози масжидларда ўқилмайди

Пандемия туфайли Москвада Қурбон ҳайити намози масжидларда ўқилмайди. Шаҳар масжидлари намозхонлар учун ёпиқ бўлади, деб қарор қилди Россия Мусулмонлари Диний бошқармаси уламолар кенгаши.

«Москвада байрам намози фақат бош масжидда имомлар, муаззинлар ва муфтий ўринбосарлари иштирокида ўтказилади. Бошқа масжидларда, шунингдек, мусулмонларнинг маҳаллий диний ташкилотларида байрам намози ўқиш тавсия қилинмайди. Барча мусулмонлар байрамни ўз уйларида ўтказишлари тавсия қилинади» — дейилади муфтият хабарида.

Мусулмонлар идораси таркибига кирувчи мусулмонларнинг ҳудудий маънавий идоралари ҳайит намозини ўқиш тартибини жойларда эпидемиологик вазиятни ҳисобга олган ҳолда ўзлари ҳал қиладилар.

2021 йилда Қурбон ҳайити 20 июлда нишонланиши белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда ҳам коронавирус туфайли Москвадаги масжидларда жамоат намозларини ўқишга рухсат берилмаганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг