Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Монополияга қарши курашиш қўмитаси бўлим бошлиғи жиноят устида қўлга олинди

Монополияга қарши курашиш қўмитаси бўлим бошлиғи жиноят устида қўлга олинди

Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармасининг бўлим бошлиғи ушланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Денов туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан тезкор тадбир ўтказилган. Монополияга қарши курашиш қўмитаси Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш» бўлим бошлиғи ўзининг иш юритувида бўлган «О.» хусусий корхонасига қарашли дорихонада дори воситаларининг қиммат нархларда сотилаётганлигидан норози бўлиб ёзилган мурожаатни ушбу корхонанинг фойдасига ижобий ҳал қилиб бериш эвазига корхона раҳбаридан 200 АҚШ доллари пора талаб қилиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Д.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг