ММА курашчиси: «Тунги клубларни ёпиш керак»
Аралаш яккакурашлар (ММА) ҳамда UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг фикрича, Доғистондаги тунги клубларни ёпиш керак. Махачқалъада Росгвардия офицери ўлдирилганидан сўнг у шу таклифни билдирди, дея ёзмоқда «Life».
— Тунги клубларни ёпиш керак деган таклифга тўлиқ қўшиламан. Юртдошларимга савол: бу тунги клубларнинг жамиятимизга нима нафи тегяпти? — Нурмагомедов «Инстаграм»да шундай ёзди ва бунга ўхшаш кўнгилочар муассасаларни ёпиш таклифини билдирган доғистонлик блогернинг видеосини илова қилди.
Эслатиб ўтамиз, Махачқалъадаги «Best» тунги клубида маст ёшларни ажратишга уринган Росгвардия офицери ўлдирилганди. Тергов ушбу воқеа юзасидан жиноят иши очган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter