Михаил Саакашвили полшалик шифокорлар томонидан текширилди
Полша бош вазири Матеуш Мораветскининг тавсиясига кўра, бир гуруҳ полшалик шифокорлар Грузиянинг собиқ президентини кенг қамровли кўрикдан ўтказишни бошлаганини маълум қилди, деб ёзади «Украинска правда».
Сиёсатчининг адвокати Дито Садзаглишвили ҳам ярим йил аввал Европа Иттифоқи томонидан юборилган шифокорлар гуруҳига қамоқдаги Саакашвилини кўришга рухсат берилгани ҳақида хабар берганди.
«Олти ойлик кечикишдан сўнг ҳукумат ниҳоят шифокорларга Михаил Саакашвилини касалхонага ётқизишга рухсат берди. Европа Иттифоқи томонидан тиббий миссия ташкил этилган. Улар унинг аҳволини ўрганмоқдалар ва кейин ўз хулосаларини чиқарадилар», деди адвокат.
Саакашвилининг соғлиғига бўлган хавотир ўтган ҳафта у онлайн суд мажлисида заиф ва озиб кетган ҳолда қатнашганидан кейин кучайди.
Аввалроқ мустақил шифокорлар Грузиянинг собиқ президенти қамоқда ўтирган пайтда пайдо бўлган касалликлардан ўлиши мумкинлигини айтишган эди. Грузия расмийлари эса Саакашвилига тегишли тиббий ёрдам кўрсатилаётганини таъкидламоқда.
Эслатиб ўтамиз, Саакашвили 2021 йилги маҳаллий сайловлар арафасида Грузияга қайтганидан бери ҳибсда сақланмоқда ва унинг соғлиғи сўнгги пайтларда сезиларли даражада ёмонлашган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter