Митти давлат Россиянинг €4,3 миллиардини музлатди
Санкциялар доирасида Люксембург банклари ва бошқа молиявий муассасалари Россиянинг 4,3 млрд евро қийматидаги активларини музлатди. Бу ҳақда мамлакат молия вазирлиги баёнот берди.
Музлатилган активлар санкцияларга тушган 90 дан зиёд жисмоний шахслар ва 1100 та компанияга қарашли қимматбаҳо қоғозлар ва депозитларни ўз ичига олади.
Люксембург жаҳондаги митти мамлакатлар сирасига киради: ҳудудининг катталиги бўйича 167-ўринда, аҳолиси сони бўйича 164-ўринда. Бироқ энг асосий кўрсаткич — аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот ишлаб чиқаришда жаҳонда 1-ўринда — 115 839 АҚШ доллари. Шунчалик бой давлатки, жамоат транспорти бепул.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter