#MITCROADMAP2018: Вазирга савол йўллаш ва жавоб олиш имкони яратилди
2018 йилнинг 22 майида Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг #MITCROADMAP2018 анжумани бўлиб ўтади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони асосида, 2018-2019 йилларда ахборот технологиялари ва коммуникациялари тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича «Йўл харитаси» тасдиқланган.
Шу муносабат билан, #MITCROADMAP2018 анжуманида АКТ соҳаси, АТ-таълим ривожининг тенденциялари, давлат ва бизнес ҳамкорлигидаги муаммолар муҳокама қилинади.
Анжуманда АКТ вазири Азим Ахмедхаджаев, «Ўзбектелеком» АК Фарҳод Рўзиев, Инҳа университети ректори Сарвар Бобохўжаев, «Mirzo Ulugbek Innovation Center» директори Фарҳод Ибрагимов ва бошқалар маъруза қилишади ҳамда иштирокчилар саволларига жавоб қайтаришади.
Анжуманнинг ўтказилиш вақти: 22 май, соат 09:00дан 13:00гача. Тадбирга рўйхатга олиш 17 майга қадар давом этади.
АКТ вазирлиги расмий сайтида ушбу анжуманга бағишланган махсус саҳифа ташкил этилиб, у орқали исталган киши вазирга ёки бошқа спикерларга савол йўллаш имкони яратилди. Саволларга жавоблар #MITCROADMAP2018 анжуманида янграйди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter