Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мирзиёев ва Тоқаев фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича битим имзоладилар

Мирзиёев ва Тоқаев фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича битим имзоладилар

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев музокараларни кенгайтирилган таркибда музокаралар олиб боргани хабар берилганди.

Ўзбекистон президенти матбуот хизматига кўра, олий даражадаги Ўзбекистон – Қозоғистон мулоқоти самимий ва амалий руҳда ўтган ва музокаралар якунида икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликнинг турли соҳаларига оид ўнга яқин ҳужжат имзоланди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Қўшма баёнотни қабул қилдилар. Солиқ резидентлигини тасдиқловчи расмий ҳужжатларни тан олиш тартиби, Ўзбекистон ва Қозоғистонда фаолият юритаётган икки мамлакат фуқароларининг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида битимлар, «Марказий Осиё» савдо-иқтисодий ҳамкорлик марказини ташкил этиш тўғрисида меморандум ва бошқа соҳаларга оид келишувлар имзоланди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шунингдек, Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2019-2020 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда Қозоғистон Республикаси Ахборот ва ижтимоий ривожланиш вазирлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум қабул қилинди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати

Оммавий ахборот воситалари вакиллари учун брифингда давлат раҳбарлари музокаралар қардошлик муносабатларига хос англашув ва самимият руҳида ўтганини, ҳамкорликнинг барча жиҳатлари атрофлича кўриб чиқилиб, ўзаро манфаатли келишувларга эришилганини таъкидладилар. Ушбу давлат ташрифи мамлакатларимизнинг стратегик шерикликни мустаҳкамлашга, минтақада тинчлик ва барқарор тараққиётни таъминлашга интилиши қатъий эканини кўрсатди.

Фото: Президент матбуот хизмати

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг