Мирзиёев онкология тиббиёт маркази лойиҳаси билан танишди
Шавкат Мирзиёев ўтган йили онкология тиббиёт маркази лойиҳаси билан бир неча бор танишиб, қатор топшириқлар берган эди. Бугун шу бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.
Марказ биноси 10 қаватли, 650 ўринли бўлади. 16 та жарроҳлик хонаси, 45 беморга мўлжалланган реанимация хонаси, даволаш ва ташхис бўлимларини ўз ичига олади.
Шунингдек, кунига 100 кишига хизмат кўрсатиш қувватига эга стационар фаолият юритади. Бугунги кунда бинонинг пойдеворини тайёрлаш бошланган.
Давлат раҳбари марказни замонавий ускуналар билан жиҳозлаш, бунда хорижий инвестициялардан самарали фойдаланиш, кадрлар малакасини ошириш бўйича кўрсатмалар берди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter