Мирободдаги ёнғинда бир киши ҳалок бўлди
Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг хабар беришича, 26 ноябрь куни ўтганда Тошкент шаҳри Миробод тумани «Байналминал» маҳалласи Оғабегим кўчасида ёнғин бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.
Воқеа жойига 3 та ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Бўлинмалар чақирилган манзилга 7 дақиқада етиб борган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 12:56 да қуршаб олинган ва соат 12:59 да тўлиқ бартараф этилган ҳамда аланга қўшни хонадонларга ўтиб кетиши олди олинган.
Ёнғин оқибатида яшаш уйининг 50 кв.метр майдонда томи, шифти ва ички жиҳозлари ёниб зарарланган.
Ёнғинни ўчириш вақтида уй эгасининг ўғли фуқаро И.Е.нинг куйган ҳолдаги жасади топилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter