Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Диққат! Миробод туманида бир нечта кўчалар ёпилмоқда

Диққат! Миробод туманида бир нечта кўчалар ёпилмоқда

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

5 июнь куни Миробод туманида «Миробод ёшлар марафони» ўтказилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди. 

Ушбу тадбир муносабати билан соат 10.00 дан 12.00 гача қуйидаги кўчалар автотранспорт ҳаракати учун ёпилади. 

- Ойбек кўчаси бўйлаб: Ойбек ва Туркистон кўчалари чорраҳасидан Ойбек ва Нукус кўчалари чорраҳасигача;
- Ойбек ва Нукус кўчалари чорраҳасидан Ойбек ва Чехов кўчалари чорраҳасигача;
- Ойбек ва Чехов кўчалари чорраҳасидан Афросиёб кўчаси бўйлаб Афросиёб ва Шароф Рашидов кўчалари чорраҳасигача;
- Шароф Рашидов кўчаси бўйлаб, Шароф Рашидов ва Ислом Каримов кўчалари чорраҳасигача;
- Ислом Каримов кўчаси бўйлаб: Ислом Каримов ва Тарас Шевченко кўчалари чорраҳасигача.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг