Миллиардер коронавирусга чалинди
«Майкрософт» компанияси асосчиси 65 ёшли Билл Гейтс коронавирусга чалинди. Америкалик ишбилармон бу ҳақда Твиттердаги саҳифасида ёзиб қолдирди.
Миллиардер май ойи бошида «Кейинги пандемиянинг олдини қандай олиш керак?» номли янги китобини нашр этган эди. Сешанба куни унда «COVID-19» аломатлари сезилган. Бирламчи кўриклардан кейин вирус аломатлари анча енгил ва Билл Гейтс эса изоляцияда эканлиги айтилган.
«Менда COVID учун тест ижобий чиқди. Енгил аломатларни бошдан кечирмоқдаман ва соғлом бўлгунимча мутахассислар маслаҳатига амал қиламан», – деб ёзди Гейтс твиттерда.
«Майкрософт» асосчиси «Гейтс жамғармаси» орқали келажакдаги пандемияларнинг олдини олишга ҳаракат қилаётганини қўшимча қилди.
«Мен эмланганим ва ажойиб тиббий ёрдам олиш имкониятига эга бўлганимдан бахтиёрман», – деб ёзди Гейтс кейинги твитида.
Бундан бир ҳафта аввал АҚШ давлат котиби ҳам коронавирус билан касалланган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter