«Microsoft»нинг планшетлари қизиб кетяпти, фойдаланувчилар муаммони музлатгич кўмагида ҳал қилмоқда
«Microsoft» компанияси томонидан ишлаб чиқарилган «Surface Pro 4» планшетининг юзлаб эгалари гаджетнинг экрани милтиллашни бошлаганини маълум қилди. Тахминларга кўра, бу қурилмавий муаммо бўлиб, уни бартараф этиш учун одамлар ўз планшетларини музлатгичга жойлаштирмоқда, деб хабар берди «NV.ua».
«Microsoft» нинг қўллаб-қувватлаш форумида кўплаб фойдаланувчилар ҳали кафолат муддати тугамаган планшетларда муаммолар юзага келаётганини ёзиб қолдирган. Мазкур тушунмовчиликка бағишланган «Flickargate» сайти ҳам ташкил этилди, унда шу турдаги муаммога дуч келган 1600 нафар фойдаланувчи бор.
Фойдаланувчиларнинг фикрича, қурилма таъминотидаги ушбу муаммо ундан фойдаланиш вақтида исиб кетганлиги оқибатида юзага келмоқда.
Айрим фойдаланувчилар милтиллашни бироз вақтга бўлса-да тўхтатиш учун ўз планшетларини музлатгичга ҳам солиб қўймоқда.
«Мен планшетимни музлатгичга 10 дақиқа солиб қўйсам, ундан ярим соат яхши фойдаланяпман», — деб ёзади харидорлардан бири.
«The Verge» нашри журналистлари таъкидлашича, милтиллаш борасидаги муаммо «Surface Pro 4»нинг барча қурилмаларининг1 фоизига тегишли.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter