Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дунёнинг энг қиммат компаниялари учлигида жойлар алмашди

Дунёнинг энг қиммат компаниялари учлигида жойлар алмашди

Фото: ProSieben

Microsoft дунёнинг энг қиммат компаниялари рейтингида 2-ўринни Nvidia компаниясига бой берди.

Душанба, 14 октябр куни Nvidia акциялари 2,43 фоиз қимматлаб, савдолар якунида бир дона акцияси $138,07 нарх билан ёпилди. Котировкалар биринчи марта 138 доллардан юқорилади. Натижада компания капитализацияси 3,39 трлн долларга етди. Microsoft бозор қиймати эса — $3,12 трлн.

Apple ҳамон жаҳоннинг энг қиммат компанияси мақомини сақлаб турибди. IT-гигант нархи — $3,52 трлн.

Nvidia акциялари йил бошидан буён 2,8 баравар қимматлашди. Сунъий интеллект оммалашиб, янги Blackwell чиплари яхши сотилмоқда ва котировкалар шиддат билан ўсмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг