МИБ: «STRAUS HOUSE»дан жабр кўрганларга пулни қайтариш бошланди
Хабарингиз бор, 2019 йилнинг дастлабки кунларидан ижтимоий тармоқлар, радио ва телевидение орқали «STRAUS HOUSE» номи билан машҳур бўлган масъулияти чекланган жамият шаклидаги корхона томонидан туяқуш жўжаларини етиштириш билан боғлиқ рекламалар авж олганди.
Бироқ, кейинчалик жамият мансабдор шахслари аҳолига туяқуш жўжаларини етказиб бермасдан фирибгарлик йўлини тутгани боис жиноят иши қўзғатилганлиги маълум бўлганди.
Кўп ўтмай суд жараёни бошланди ва жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди томонидан «Straus House» МЧЖ таъсисчиси И. Исроилов, директор А. Махмуталиев директор ўринбосари Д. Қутпиддинов бош ҳисобчи О. Саидовга нисбатан ҳукм ўқилди.
Мазкур ҳукм қонуний кучга кирган кўринади. Негаки, «STRAUS HOUSE» МЧЖ мансабдор шахслари ва бошқаларнинг ҳаракатлари оқибатида, жабрланувчи деб эътироф этилган 347 нафар фуқароларга 7 млрд. 100 млн. сўмдан ортиқ моддий зарарларни ундириб берилиши юзасидан Мажбурий ижро бюросига (МИБ) тегишли ижро ҳужжатлари келиб тушган. Бу ҳақда «Xabar.uz»га МИБ марказий аппарати матбуот хизмати маълум қилмоқда.
Қайд этилишича, жабр кўрган фуқароларга зарарни ундириш бўйича келиб тушган ижро ҳужжатларига асосан моддий зарарларни жабрланганларнинг ҳисоб-рақамларига ўтказишда мақсадида, Мажбурий ижро бюроси томонидан ҳудудларда ишчи гуруҳлар ташкил этилди.
Жабр кўрган фуқароларнинг аксарияти вилоятларда истиқомат қилишлари инобатга олиб, уларга янада қулайлик яратиш ва ортиқча оворагарчиликларнинг олдини олиш мақсадида, қуйидаги манзилларга шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар (фуқаролик паспорти) ҳамда пластик карточкалари билан 21.09.2020 йилдан бошлаб (МИБ ҳудудий бошқармаларга соат 09-00 дан 18-00 га қадар) мурожаат қилишлари сўралади.
Мажбурий ижро бюросининг ҳудудий бошқармаларига
мурожаат этиш бўйича
М А Ъ Л У М О Т
Т/Р |
Ҳудудлар |
Манзил |
Масъул |
Телефон рақам |
1. |
Андижон вилоят бошқармаси |
Андижон ш., 2-даҳа |
Ж.Абдуллаев |
74-226-30-66
|
2. |
Бухоро вилоят бошқармаси |
Бухоро вилояти, Бухоро шаҳри, Ҳ.Т.Бухорий кўчаси 3-уй |
А.Латипов |
65-221-55-33
|
3. |
Жиззах вилоят бошқармаси |
Жиззах вилояти, Жиззах шаҳри, Янгибўстон кўчаси, |
К.Абдиев |
72-227-07-95
|
4. |
Қашқадарё вилоят бошқармаси |
Қарши шахри, И.Каримов кўчаси , 51А-уй |
Б.Панжиев |
75-221-28-42
|
5. |
Навоий вилоят бошқармаси |
Навоий шаҳри, Ғалаба шоҳ кўчаси, 176Б-уй |
М.Хўжаев |
79-223-41-77
|
6. |
Наманган вилоят бошқармаси |
Наманган шахри, С.Шерозий |
Ж.Ҳакимов |
69-228-82-76
|
7. |
Самарқанд вилоят бошқармаси |
Самарқанд шаҳри, Спитамен шоҳкўчаси, 270А-уй |
Х.Икрамов |
66-221-78-24
|
8. |
Сурхондарё вилоят бошқармаси |
Термиз шаҳри, Истиқлол кўчаси 80-уй |
А.Хурсанов |
76-227-32-13
|
9. |
Сирдарё вилоят бошқармаси |
Гулистон шаҳри, И.Каримов кўчаси, 35-уй |
У.Мамарасулов |
67-235-00-17
|
10. |
Фарғона вилоят бошқармаси |
Фарғона шаҳри, Маърифат кўчаси 22-уй |
Р.Раззоқов |
73-244-09-06
|
11. |
Хоразм вилоят бошқармаси |
Урганч шаҳри, Ал-Хоразмий кўчаси, 53-уй |
Р.Тиллаев |
62-224-65-72
|
12. |
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси |
Нукус шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, рақамсиз уй |
Б.Утебаев |
61-222-84-88
|
13. |
Тошкент шаҳар (Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида яшовчи фуқаролар учун) |
Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Авиасозлар 4-мавзе, 68-уй |
М.Маҳмудов |
71-207-20-19 (1003)
|
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter