МИБ Сирдарёдаги «метан заправка» 11,8 млрд. сўмлик газ ўмарганини аниқлади
Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (МИБ) Сирдарё вилоят бошқармаси ҳамкор идоралар билан ўтказилган тадбирда Сирдарё тумани «Исломобод» маҳалласидаги «метан заправка»да жуда кўп миқдорда газ ўмариб келинаётганини фош этди.
Шохобчага табиий газ етказиб берувчи Ғаллаорол магистрал газ қувурлари бошқармасига қарашли «Автопилот» русумли ҳисоблагич кўздан кечирилганда унинг «АСКУГ» тизимига уланган кабели узиб қўйилган экан.
Мутахассислар шохобчадаги ўлчов тизимига 2019 йил январь ойидан буён газ ҳисобини юритишда хатоликка олиб келувчи рухсатсиз аралашув бўлганлиги ҳақида хулоса берди. Шундан келиб чиқиб, фойдаланилган табиий газ истеъмоли қайта ҳисоб-китоб қилинганда етказилган зарар миқдори 11,8 млрд. сўмдан ошиб кетди.
МИБ марказий аппарати матбуот бўлими бошлиғи Фаррух Тошпўлатовнинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, ҳолат бўйича жорий йилнинг 2 декабрь куни МИБ Сирдарё вилоят бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан иш қўзғатилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter