Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзбекэнерго» АЖ «Ўзсаноатқурилишбанк»га 10 млн. доллар тўлашга мажбур бўлди

«Ўзбекэнерго» АЖ «Ўзсаноатқурилишбанк»га 10 млн. доллар тўлашга мажбур бўлди

Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туман бўлими ижро иши юритувида Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2018 йил 14 декабрдаги 4-1001-18-14/2519-сонли ижро варақасига асосан қарздорлар «Ўзбекэнерго» АЖдан ундирувчи АТБ «Ўзсаноатқурилишбанк» фойдасига жами 10 205 519 АҚШ доллари ундириш тўғрисидаги 2019 йил 17 январда келиб тушган 1327/23-сонли ижро ҳужжати мавжуд. Бу ҳақда «Xabar.uz»га МИБ матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуннинг 23-моддасига асосан 2019 йилнинг 17 январь куни ижро иши юритувини қўзғатиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган.

Қарздор ташкилотга мазкур ижро ҳужжати ижросини таъминлаш учун ихтиёрий 10 кунлик муддат берилган, бироқ қарздор томонидан ижро ҳужжатида кўрсатилган талаблар бажарилмаган.

Натижада мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор «Ўзбекэнерго» АЖнинг қарздорнинг сўмдаги пул маблағларига қаратиш хақида 2019 йилнинг 6 февралида қарор қабул қилиниб ижро қилишлик учун  тегишли банк филиалига юборилган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида жорий йилнинг 26 апрель куни қарздор «Ўзбекэнерго» АЖнинг жами 10 088 909, 54 АҚШ доллари (85 251 965 500 сўм) ундирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг