Мева-сабзавотлар экспорти бўйича дунёда нечанчи ўриндамиз?
«Ўзбекозиқовқатхолдинг» компанияси мева-сабзавотлар турлари бўйича Ўзбекистон нечанчи ўринда туришини маълум қилди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га компания ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, Ўзбекистон қуритилган ўрик (туршак) экспорти ҳажми бўйича дунёда иккинчи, ўрик етказиб беришда тўртинчи, олхўри — 7, карам ва майиз — 9, шафтоли ва узум экспорти бўйича 10-ўринда туради.
Ўзбекистон дунёнинг 80 давлатига 180 турдаги мева-сабзавотни экспорт қилаётгани ҳақида хабар берган эдик. 2018 йилда 2 млрд. долларлик мева-сабзавот экспорт қилиш режалаштирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter