Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Метрода суюклисининг қўлини сўраган йигит 5 суткага қамалди

Метрода суюклисининг қўлини сўраган йигит 5 суткага қамалди

Москвалик йигит севгилисига турмуш қуришни таклиф қилгани ортидан панжара ортига тушди. «Ҳеч кимга халал бермагандик, шунчаки ижтимоий тармоқда кўриб қолган видеони ўзимизда такрорлаб кўришни истагандик», деган ошиқ йигит журналистларга.

Исми Евгений экани айтилаётган ушбу шахс Москва метро бекатига севгилисини олиб келиб, вестибюл ўртасига стол-стул қўйган, стол устига меваларни чиройли қилиб териб чиққан, охирида эса қадаҳларни алкоголсиз шампан ичимлилиги билан тўлдирган. Ҳолатни жуфтликнинг дўстлари тасвирга олишган, кейинчалик ушбу видео интернетга жойланган.

«Ижтимоий тармоқларда шунга ўхшаш видеони кўриб қолгандик. Ўша куни катта кўргазма ўтказилаётгани сабабли Москва метрода одам кўп. Биз бундан фойдаланишга қарор қилдик, чунки атрофда одамлар оқими қанчалик кўп бўлса жараён шунчалик чиройли чиқарди», дея ҳикоя қилган Евгений.

Видео ижтимоий тармоқларда тарқалганидан икки кун ўтиб қиз ва йигитнинг ишхоналарига полиция ходимлари боришади ва улардан тушунтириш хати олишади. Иш вақти тугаганидан сўнг эса полиция участкасига келишлари сўралади. Бироқ ёшлар айтилган жойга бормасликка қарор қилишади.

«Эртаси куни одатдагидек эрталаб ишга борганимизда улар етиб келиб телефонларимизни қўлимиздан тортиб олишди ҳамда полиция участкасига олиб боришди. Судга қадар у ерда бир сутка ўтирдик», — деб айтади куёвбола.

Метродаги «томоша» учун йигит беш суткага қамалган бўлса, унинг қаллиғи минг рубл миқдорида жаримага тортилган.

«Биринчидан, шу пайтгача мен жиддий қонунбузарлик содир этмагандим, яъни жиноий ўтмишга эга бўлмаганман. Иккинчидан эса бундай иш учун қамоққа тушиш...

У ерда спиртли ичимлик йўқ эди, биз ҳаммамиз алкоголсиз ичимлик сотиб олганимизни исботладик. Метро бекатида ушбу жараённи уюштирарканмиз, ҳеч кимга халақит бермадик. Айтмоқчиманки, жазога тортиш учун ҳеч қандай жиноий қилмиш содир этмагандик» – деган Евгений суд қароридан норози бўлиб.

Йигитга «майда безорилик» моддаси бўйича маъмурий иш очишган. ОАВга кўра, у судда айбига иқрор бўлган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг